Врачларни қамаш керак дейман – вазир ўринбосарининг аудиоси тарқалди
Жамият
−
17 Октябрь 2020
48486Ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Абдуҳаким Ҳожибоевга тегишли эканлиги маълум бўлган аудиоёзув тарқалди. 50 дақиқалик аудиода вазирнинг биринчи ўринбосари Зангиотадаги коронавирус беморлари даволанаётган шифохона ходимларига дакки берганини эшитиш мумкин.
Абдуҳаким Ҳожибоев Зангиотадаги шифохонада ташкилий масала ҳаддан ташқари оғир аҳволда эканини жиддий танқид қилган. Хатто беморлар шифохона ташқарисида кўрилаётганини эшитиш мумкин. Қуйида аудиодаги муҳим ўринларни келтириб ўтамиз.
“Қабул бўлими деган жой бор. Нега у ерга касал кирмайди? Нега касал кўчада кўрилади? Шундай ўйланганми? СЭС рухсат бермайди дейди”;
“Нимага касаллик тарихи касал тушгандан кейин 3 кунлаб ёзилмай ётибди?”;
“Мен 20 йилдан бери ўнлаб врачларни қамоқдан қутқариб келганман, энди фикрим ўзгармоқда. Врачларни қамаш керак дейман, мен ўзим уларни қаматтираман, Зангиотадан бошлаймиз”;
“Бир ойда бир йиллик маошни оляпсизлар. Виждон бўлиши керак-ку. Нега касаллик тарихига қарамайсизлар? Агар “история” ёзилмаган бўлса, бемор муолажа олмаган. Касалга 3 кун “история” ёзилмади дегани, касалга 3 кун ит ҳам қарамади, олдига ҳеч ким бормади дегани”;
“Неча марта рапорт билан чиқдинглар сизлар икки директор? Кислород муаммо, “давления”си 1,1-1,2 дан кўтарилмаяпти, шуни натижасида касаллар ўляпти деб... Бир марта ҳам чиқмагансизлар. Демак, сиз иккингизни бу қониқтиряпти, одамларнинг ўлиши сизларни қаноатлантиряпти”;
“Бир ойга битта шу клиникага 40 млрд сўм кетяпти, ўша 40 млрд.ни 90 фоизи сизларнинг (шифокорлар назарда тутиляпти) маошларинг. Касалга “шашвар” ҳам йўқ”;
“Ҳамма касаллик тарихи трафарет, “дневник” ҳам трафарет, чунки у касални кўрмаган, бирорта врач касални олдига кирмаган, кўрмаган. Чунки ҳамма касал бир хил бўлиши мумкин эмас”;
“Москвадан келган профессор айтяпти, касал 7-10 кун ётаркан, бельё (чойшаблар, ич кийим – таҳр.) бир марта ҳам алмаштирилмайди, деяпти, ҳеч бўлмаса 3 марта алмаштирилиши керак эмасми?”;
“Мени ўзимга ҳар куни қўнғироқлар бўлади: (касални – таҳр.) олиб чиқиб кетайлик, бошқа жойга ўтказайлик, деб. Нимага десам, умуман докторлар қарамаяпти дейишади”;
“Бир хил рақамли касаллик тарихи 8 та бўлиши ҳам мумкинми?!”;
“Кислород “давления”си тушиб кетаётгани учун ҳар куни бир нечта одам ўляпти. Нега ССВга бормаяпсизлар “главрачча”лар?”;
“Ҳаммангиз жавоб берасизлар. Ҳеч ким ишдан кетиб қутулмайди, агар кимдир қочаман деса, прокуратурага берамиз”;
“Не пойманный, не вор. Лекин ушлангани бор. Ишга олиш учун миллион-миллион олаётганлар. Халқни ўртасида гап: “у ерга фақат пул билан кирилади”. Халқ бекорга гапирмайди.
“Кеча ва бугун ётган касал муносабат ўзгарганини сезиши керак”;
“Касалга дори ёзиб беришингларни мутлақо тақиқлайман, дори тугаса, “Минздрав”га чиқишларинг керак”;
“Касални дори-дармони тумбочкасида турибди. Касал ўзи келиб, ўзи дори ичиб тузалиб кетяпти”;
“Ишлатмасдан туриб ўғирлайди... Ҳаммаси ўғри буларнинг. Афсуски, бу факт”;
“(Чойшабларни – таҳр.) нима учун ишлатмаяпсан, нима учун касал сассиқ “постел”да ётиши керак, нимага ҳафтада икки марта алмаштирмайсан?”;
“Санитаркасиям ишламаяпти, чунки бошидан сасиган булар”;
“Бўлим мудириям, главврачам мавжуд дориларни билмай қўлига ёзиб беряпти, бизда маълумот бор, сигнал чиқиб ётибди. Мана бу ерда ётибди антибиотик мингталаб, икки мингталаб, лекин жойида қўлига ёзиб беряпти. Нима учун ёзиб беради?”;
“Балки 30 фоизи, балки 50 фоизи кислородга қабул қилиши керакдир, лекин 100 фоизи эмас”;
“Хаёлларингдан чиқаринглар, бу ўтиб кетадиган нарса эмас. Ёки тартибга тушасизлар ёки бошқа йўли йўқ”;
“Мен прокуратурага беришни хоҳламас эдим. Агарда кескин ўзгариш бўлмаса, мажбур бўлинади прокуратурага беришга”;
“Биттаям “главврач”ни бўшатмайсиз... Ҳаммасини бўйнига қўйиб, ундан кейин нима қилиш кераклигини айтамиз”;
“Тез ёрдам ҳароратни ўлчаб келяпти-ку, бу ерда нимани ўзгартирасанлар”;
“Айнан сени июндан бери олган пулингни қайтартираман, сени прокурорга бераман, ёзгани учун, ўзида айб сезмагани учун...”;
“Ўша “красний зона”да ишлаганинг учун 25 млн “надбавка” (қўшимча пул – таҳр.) беради. Нима ҳаққинг бор касални киргизмасликка?!”.
Вазир ўринбосарининг 50 дақиқалик аудиосида касалликни даволаш вақтидаги хатоликлар ҳақида фикрлар бормайди. Барча танқидлар шифохонадаги ташкилий ишларга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида одам(лар) ўлишига сабаб бўлса, Жиноят кодекси 116-моддасининг тегишли қисмлари билан жиноий жавобгарликка тортилади.
LiveБарчаси