Вояга етмаган “ҳайдовчи” пиёданинг ўлимига сабабчи бўлди
3-саҳифа
−
26 Октябрь 2020
4080Фарғонада вояга етмаган “ҳайдовчи” автомобилда пиёдани уриб юборди. Натижада пиёда вафот этди. Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.
Гап шундаки, жорий йилнинг 21 октябрь куни вояга етмаган (шахси маълум қилинмаган) фуқаро Nexia-2 русумли автомобилни Ўрта хўжа Ҳасан кўчасида бошқариб кетаётиб, йўл четида турган пиёда Қ.З.ни уриб юборади. Оқибатда Қ.З. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.