Вояга етмаган “ҳайдовчи” пиёданинг ўлимига сабабчи бўлди
3-саҳифа
−
26 Октябрь 2020
3879Фарғонада вояга етмаган “ҳайдовчи” автомобилда пиёдани уриб юборди. Натижада пиёда вафот этди. Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.
Гап шундаки, жорий йилнинг 21 октябрь куни вояга етмаган (шахси маълум қилинмаган) фуқаро Nexia-2 русумли автомобилни Ўрта хўжа Ҳасан кўчасида бошқариб кетаётиб, йўл четида турган пиёда Қ.З.ни уриб юборади. Оқибатда Қ.З. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023