Воронежда ҳам фавқулодда ҳолат режими жорий этилди
Олам
−
01 Октябрь
12146Россиянинг Воронеж вилоятида қурғоқчилик сабабли фавқулодда ҳолат режими жорий этилди. Тегишли фармонни кеча, 30 сентябрь куни вилоят губернатори имзолаган. Бу ҳақда “Вести Воронеж” хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган йили Россиянинг бешта йирик ғалла етиштирувчи ҳудудларидан бири бўлган, шунингдек, қанд лавлаги етиштирувчи йирик вилоятларидан бири ҳисобланувчи Воронеж вилоятида атмосфера ва тупроқ қурғоқчилиги туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Нашрнинг ёзишича, июль ойи бошида вилоят учун 2024 йилда 4,5-5 миллион тонна ғалла ва дуккакли экинлар йиғиб олиш мўлжалланган. Бироқ, бу йилги совуқ об-ҳаво туфайли вилоятда қарийб 1,5 миллион тонна кузги буғдой нобуд бўлмоқда. Шунингдек, намликнинг етишмаслиги 2025 йил ҳосили учун кузги экиш вақтини сезиларли даражада ўзгартиришга олиб келган.
Фавқулодда ҳолат фермерларга суғурта товонини олиш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун ариза бериш имкониятини яратади. Унинг қачонгача давом этиши номаълум.
Маълумотларга кўра, 2023 йилда вилоят ўз тарихидаги энг юқори ҳажмдаги ҳосилни – 6,3 миллион тонна ғалла ва дуккакли экинлар йиғиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Красноярск ўлкасида ўрим-йиғим мавсумида қайд этилган аномал ёғингарчилик туфайли фавқулодда ҳолат режими жорий этилган эди.
LiveБарчаси