Volkswagen Россиядаги активларини сотди
Олам
−
19 Май 2023
5376Volkswagen автомобиль ишлаб чиқарувчиси Россиядаги активларини маҳаллий инвесторга сотганини маълум қилди. Бу ҳақда компания расмий саҳифасида хабар берилди.
Билдирилишича, Россия ҳукумати аввалроқ концерн активларини “Авилон” онлайн автомобиль дўконига 125 миллион еврогача нархда сотишга рухсат берган. Келишувга кўра, “Авилон”га “Фольксваген Груп Рус” МЧЖ ва унинг назоратидаги компаниялар – “Фольксваген Компоненты и Сервисы”, “Скания Лизинг”, “Скания Финанс” ва “Скания Страхование” сотилди.
Volkswagen'нинг Калуга ва Нижний Новгороддаги заводларида ишлаб чиқариш 2022 йилда тўхтатилган эди. Бир йил ўтиб эса Нижний Новгород вилояти арбитраж суди ГАЗ автомобиль заводининг даъвоси бўйича концерннинг Россиядаги активлари мусодара қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Hyundai Россиядаги заводини Қозоғистон компаниясига сотиб, мамлакат бозорини тарк этмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси