Водийдан яна хушхабар. Фарғонада 5 нафар бемор буткул соғайди

Жамият 1923
image

Фарғона вилоятида 5 нафар бемор коронавирус касаллигидан тузалди. Бу ҳақда бугун, 21 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

"Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 5 нафар соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, соғайганларнинг барчаси Туркиядан келишган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Улардан 2 нафари Тошкент шаҳридан, Қашқадарё, Тошкент ва Андижон вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 3 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 41 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти бўйича шу пайтга қадар 6 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 11 нафарга етган.

Шу билан, мамлакатда коронавирусдан тузалганлар сони 274 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 6 нафари вафот этган. 

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 39
Рейтинг: 3.1
t
×