“Внуково”да жанжал қилган терма жамоа дарвозабони ҳибсга олинди
Спорт
−
12 Июнь 2019
4384Россия терма жамоаси ва “Зенит” клуби дарвозабони Андрей Лунёв “Внуково” аэропортида ҳибсга олинди. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар тарқатди.
27 ёшли дарвозабон маст бўлган ва одамларни ғашига тегадиган ҳаракатлар қилган. Футболчини самолётга чиқаришдан бош тортишган. Бунга жавобан спортчи авиакомпания ходимларини ҳақоратлай кетган. Лунёв баённома тузиш учун полиция бўлимига олиб борилган. Футболчи Москвадан Санкт-Петербургга кетиши керак бўлган.
Дарвозабон Европа чемпионати саралаш босқичидаги икки ўйинни ҳам захира ўриндиғида ўтказди. Ҳар икки ўйинда ҳам Россия дарвозасини “Локомотив” дарвозабони Маринато Гилерме қўриқлади.
LiveБарчаси