Влахович тиббий кўрикдан ўтиш учун Туринга келди (фото)

Спорт 1626
image

Туриннинг “Ювентус” клуби расмий сайти “Фиорентина” ҳужумчиси Душан Влахович тиббий кўрикдан ўтиш учун келганини эълон қилди. Футболчи шундан сўнг, Турин клуби билан шартнома имзолаши мумкин бўлади.

Аввалроқ футболчи ва клуб ўртасида барча тафсилотлар келишиб олингани ҳақида хабар берилган эди. Трансфер суммаси 75 миллион, футболчининг маоши эса 7 миллион еврони ташкил қилади. 

Влахович тиббий кўрикдан ўтади ва тез орада туринликлар билан узоқ муддатли шартнома имзолайди. Шунингдек, сербиялик страйкернинг “зебралар” сафига ўтиши ҳақидаги миш-мишлар фонида “бинафшаранглилар” мухлислари томонидан таҳдидлар кела бошлагани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли форвард Италия клубига 2018 йилда Сербиянинг “Партизан” жамоасидан келиб қўшилган. 

Маълумот учун, Душан жорий мавсум “Фиорентина” сафида барча турнирлар доирасида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 3.3
t
×