Владимир Кличко: Рингга қайтиш ҳақида ўйлайман
Спорт
−
26 Сентябрь 2019
3784Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко фаолиятини қайта тиклаши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
"Мен қайтаманми ёки йўқми, буни билмайман. Ҳар куни эрталаб мен бу ҳақида ўйлайман. Ҳар куни машғулот олиб бораман. Ҳар тонг шу ширин ҳаёллар билан уйғонаман. Соғлом турмуш тарзи менга фойдали", деди Кличко.
У сўнгги жангини 2017 йил Энтони Жошуага қарши жанг ўтказиб, британиялик рақибига нокаут билан ютқазиб қўйганди.
Маълумот учун, Владимир Кличко бокс билан шуғулланишни 14 ёшидан бошлаган. Бровари спорт мактаб-интернатида мураббийлар Валерий Хлистов ва Aлександр Поличуклар қўлида бокс сирларини ўрганган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь