Вирусолог қандай об-ҳавода коронавирус тарқалиши секинлашини айтди
Саломатлик
−
01 Апрель 2020
43073Қуёшли об-ҳавонинг бошланиши билан, COVID-19 нинг тарқалиши секинлашади. Бу ҳақда бугун, 1 апрель куни Россиядаги Вирусли инфекцияларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича марказ директори Георгий Викулов маълум қилди.
Вирусологнинг айтишича, юқори ҳарорат инфекциянинг тарқалишини камайтириши мумкин. Аммо бунинг учун ҳарорат 50 ва ундан юқори даражада бўлиши керак. Унинг таъкидлашича, ташқи муҳитда ушбу ҳарорат остида қолган вирус анча кучсизланади.
"Қуёшнинг қиздириши кучайганда, вирус тарқалиши секинлашади. Шунинг учун ёзга келиб биз касаллик тарқалишини ва вирус фаоллигининг пасайишини кутамиз", дейди Викулов.
Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 март куни коронавирус касаллигини пандемия, деб эълон қилди. Ҳозиргача ушбу вирус дунёнинг 178 мамлакатида аниқланган. Касаллик дунё бўйича 882 191 нафар одамда қайд қилинган. Уларнинг 44 136 нафари вафот этган, 185 094 нафари эса ушбу касалликдан фориғ бўлган.
LiveБарчаси