Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
23 Май 11610 1 дақиқа
Об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви оқибатида симларнинг узилиши, дарахтларнинг қулаши ва ҳавода чанг миқдори кўпайиши мумкин. Шу сабабли Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди.
Фуқаролардан қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш сўралади:
- автомобилларни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирмаслик;
- кўчада юришни чеклаш, айниқса аллергия ёки чангга юқори сезувчанлик бўлса;
- шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлиш;
- шахсий мулкни асраш.
Фавқулодда вазиятлар юз берганда ушбу телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралади: 1050, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 май куни ҳам Тошкент шаҳрида кучли чанг бўрони кузатилганди. Оқибатда пойтахт ҳавосида PМ 2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 44,95 мкг/м3 ни ташкил этган. Бу эса рухсат этилган меъёрдан 1,28 марта ошганини билдиради.
Live
Барчаси