Вирус юқтирган Пашиняннинг саломатлиги ҳақида янги маълумот пайдо бўлди

Олам 2969
image

Коронавирус ташхиси қўйилган Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ўзини яхши ҳис қилаётганини ва ўз вазифаларини масофадан бажаришда давом этаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 2 июнь куни маҳаллий янгиликлар каналлари томонидан намойиш этилган онлайн-брифингда айтиб ўтди.

"Менга ва оила аъзоларимга коронавирус ташхиси қўйилгани сабабли, биз ҳукумат уйида ёлғиз қолишда давом этаётганимизни таъкидламоқчиман. Мен ва оиламизнинг қолган аъзолари ўзларини яхши ҳис қилмоқдамиз. Мен ўз вазифамни масофадан туриб бажаришда давом этаман", дея таъкидлаган у.

Эслатиб ўтамиз, Арманистоннинг 45 ёшли Бош вазири Никол Пашинян ва унинг оила аъзолари коронавирусга чалинган эди.

Арманистонда коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлигича қолмоқда. Ўтган кун давомида мамлакатда 517 та янги ҳолат аниқланди. Касалликка чалинганларнинг умумий сони 10 009 нафарга етди. Эпидемия бошлангандан бери 158 киши юқумли касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 2.8
t
×