Арманистон Бош вазири ва унинг оила аъзолари соғайиб, COVID-19 иммунитетига эга бўлишди

Олам

image

Аввалроқ, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилган эди. Бугун, 8 июнь куни у ушбу касалликдан даволанганини айтди. Бу ҳақда у Фаcебоокъдаги саҳифасида маълум қилди.

"Пашинян ва унинг оила аъзоларида ўтказилган CОВИД-19 такрорий синовлари манфий натижани кўрсатди", дейди ҳукумат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, инфекциянинг ўтиш вақти ва шароитларини қайта кўриб чиқиш керак. Шунингдек у ўзи ва оила аъзоларида ушбу касалликка қарши иммунитет шакллангани ҳақида ҳам айтиб ўтди.

"Ҳозир асосий нарса барчамиз соғлом ва иммунитетга эгамиз. Мен тўлақонли иш олиб боряпман", дейди Пашинян.

Жорий йилнинг 6 июнь куни Пашинян Арманистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятни кескин деб атади. Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, соғлиқни сақлаш тизими ҳаддан ташқари босимга дуч келган. Шифокорларни касалланган беморларни шифохонага ётқизишга вақтлари етмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, май ойи охирида Арманистон Бош вазири Республикада коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланганини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Арманистонда

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг