Никол Пашинян ва унинг оила аъзолари коронавирусга чалинди

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва унинг оила аъзолари коронавирусга чалинди. Бу ҳақда у Facebook`да онлайн мулоқот вақтида маълум қилди.

“Мен коронавирусга тест топширдим. Афсуски, менда коронавирус инфекцияси аниқланди. Шундан сўнг, оила аъзоларим ҳам коронавирусга тест топширди, таассуфки, уларда ҳам коронавирус аниқланди. Бизда аломатлар йўқ, ҳарорат барқарор. Ҳозир ҳаммамиз изоляция қилинганмиз, уйдан ишлашда давом этаман. Бу ерда барча шароит мавжуд”, деган Пашинян.

Аввалроқ, Никол Пашинян мамлакатда коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини бошланганини маълум қилганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Арманистонда 9282 кишида коронавирус аниқанган. Уларнинг 131 нафари вафот этган ва 3386 нафари соғайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян Коронавирус Арманистонда

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг