Арманистонда болаларнинг коронавирусга чалиниши ошаётгани айтилди
Олам
−
21 Май 2020
3649Арманистонда 270 нафар бола коронавирус билан касалланган, улардан фақат икки нафарига пневмония ташхиси қўйилган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Арсен Торосян бугун, 21 май куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
"Ҳозирги пайтда Арманистонда 18 ёшгача бўлган 270 нафар бола коронавирус билан касалланган. Улардан фақат икки нафарига енгил пневмония ташхиси қўйилган. Бу кўрсаткич олдинги ҳафтага қараганда ошган. Бироқ жиддий ҳолатлар йўқ”, деди вазир. Унинг таъкидлашича, болалар коронавируснинг енгил шаклига бардош беришади. Аммо барибир хавфсизлик қоидаларини эътибордан четда қолдирмаслик зарур, дея таъкидлади у.
Бундан ташқари, Торосян 23 ҳомиладор аёлда коронавирус аниқланганлигини маълум қилди. "Уларнинг ҳаёти таҳдид остида эмас", деди вазир.
Арманистонда 16 мартдан 13 июнгача коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун фавқулодда ҳолат эълон қилинди. 21 май кунги маълумотларга кўра, мамлакатда 5 606 та инфекция ҳолати аниқланган. 2581 бемор даволаниб чиққан, 70 киши вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь