Винисиусга “Олтин тўп” “Боруссия”га қарши ўйини учун берилмайди – Анчелотти
Спорт
−
23 Октябрь
1810Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) доирасида “Боруссия Дортмунд” устидан қозонилган ғалабадан сўнг (5:2) ҳужумчи Винисиуснинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
Бразилиялик ушбу ўйинда жамоасининг 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан қутулишига ёрдам бериб, хет-трик қайд этди.
“Айтишим мумкинки, футболчи иккинчи бўлимни ажойиб тарзда ўтказди. У ғайриоддий куч ва характерга эга. Биринчи бўлимни шиддат билан бошладик, жамоа тартибли ўйнади, аммо кичик хатоларга йўл қўйдик. Ўйлайманки, Винисиус “Олтин тўп”ни охирги ўйини учун эмас, балки ўтган йили қилган ишлари ва Европа Чемпионлар лигасида ютишимизга ёрдам бергани учун олади. Бу учта гол эса унга келаси йил “Олтин тўп”ни ютишда ёрдам беради”, дейди Анчелотти.
Қайд этиш жоиз, Реал ЕЧЛ 3-турда ўз уйида Германиянинг “Боруссия” клубига 2 та тўп фарқи билан ютқазиб туриб, якунда 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Винисиус 29 октябрга ўтар кечаси “Олтин тўп”ни қўлга киритиши аниқлиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси