“Олтин тўп”ни Винисиус олади – манба

Спорт

image

“Реал”нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор “Олтин тўп”нинг янги эгасига айланади. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, футболчи бу ҳақда аллақачон хабардор қилинган. Nike компанияси Виниcиус учун махсус олтин бутсалар тайёрлашни бошлаб юборган.

2023/24 йилги мавсумда Виниcиус “Реал Мадрид” билан Испания чемпионлиги, Европа Чемпионлар лигаси ва Европа Суперкубогида ғолиб чиқди. 49 учрашувда ҳужумчи 26 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

“Олтин тўп” 28 октябрь куни Парижда бўлиб ўтадиган тантанали маросимда топширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Олтин тўп Винисиус Жуниор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг