Винисиус туркиялик волейболчи қизга босган лайки учун балога қолди
Спорт
−
18 Март 2025 46894 1 дақиқа
“Реал Мадрид” клуби ва Бразилия терма жамоаси вингери Винисиус Жуниор туркиялик волейболчи Мирай Йилдиримнинг суратларига лайк босди ва шундан сўнг туркияликлар томонидан танқидга учради. Бу ҳақда “Foot room” хабар берди.
Манбага кўра, Винисиус 16 ёшли “Бешиктош” волейбол клуби спортчиси Мирай Йилдиримнинг саҳифаларига лайк босган. Шундан кейин туркиялик мухлислар Винисиусга жавоб қайтарди.
“Ахир, у бор-йўғи 16 ёш бўлса. Вини ақлдан озмаганмисан?”, деб ёзди туркиялик мухлислардан бири.
Бир неча кундан сўнг бразилиялик футболчи Мирай Йилдиримнинг суратларига босган лайкларини олиб ташлади.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль