Винисиус “Реал” тарихига кирди
Спорт
−
23 Январь 2025 5707 1 дақиқа
Бразилия терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клуби вингери Винисиус Жуниор клуб сафида ўзининг 100-голини урди. ЕЧЛ доирасида у “Зальцбург” дарвозасига 2 бор гол киритди.
23 январга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси 7-тури доирасида “Реал Мадрид” ўз уйида “Зальцбург”ни қабул қилиб, йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Винисиус Жуниор ўз ҳисобига дубльни расмийлаштирди. Бразилияликнинг иккинчи голи муҳим воқеа бўлди.
У клуб сафида умумий ўзининг 100-голини киритди. Бу натижа учун Винисиуч 291 та ўйинда майдонга тушди. 25 ёшли футболчи “қироллик клуби” тарихида 100 та гол уришга муваффақ бўлган 23-футболчига айланди. Шундан 13 нафари испаниялик, қолган 10 таси хорижлик футболчи саналади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Винисиус ЕЧЛнинг ҳафта футболчиси бўлиш учун даъвогарлар қаторида қайд этилган эди.
Live
БарчасиЗангиотадаги бинода ёнғин чиқди
15 Ноябрь
Судан армияси назоратни қайта тиклади
15 Ноябрь