Вилоятликларни ҳақоратлаган яна бир қиз қамалди (видео)
3-саҳифа
−
23 Июль
23854Тошкент вилоятида вилоятликларни ҳақорат қилган қиз 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи, 2004 йилда туғилган Р.С. жорий йилнинг 20 июль куни соат 12:00 ларда Instagram’даги саҳифасида жонли эфир вақтида беҳаё сўзлар билан Ўзбекистоннинг вилоятларида яшовчи аҳолисининг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган. Унинг бу ҳаракатлари ижтимоий тармоқ кузатувчиларининг жиддий норозилигига сабаб бўлган.
Жумладан, фуқаро З.Қ. 2024 йилнинг 21 июль куни Чирчиқ шаҳар ИИБга қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилган. Мурожаат бўйича терговга қадар текширувни амалга ошираётган Чирчиқ шаҳар ИИБ ХПГ профилактика инспектори ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида С.Р.нинг уйига борган. Шунда у кўп қаватли уйнинг йўлак қисмида ҳамда уй атрофида бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузган.
Суд томонидан Р.С. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи ундирилиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоятликларни ҳақорат қилган А.С.га суд 2-гуруҳ ногирони эканини ҳисобга олган ҳолда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари, яъни 6.800.000 сўм жарима белгилаганди.
LiveБарчаси