Вилоятликларни ҳақорат қилган қиз жавобгарликка тортилди (видео)
3-саҳифа
−
15 Июль
83686Вилоятликларни ҳақорат қилган қиз жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда суд жараёнида иштирок этган QALAMPIR.UZ мухбири Абдураҳмон Эргашев хабар берди.
Билдирилишича, 1998 йилда туғилган С.А. 2023 йил октябрь ойида Instagram ижтимоий тармоғида жонли эфир орқали вилоятликларни ҳақорат қилган ва мазкур ҳақоратомуз фикр юзасидан фуқаро И.П Ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган.
Суд жараёнида С.А. айбига қисман иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам 2023 йилнинг октябрь ойида ўзининг Instagram ижтимоий тармоғи орқали жонли эфир қилаётган вақтида унга нотаниш бола ҳақоратли сўзлар ёзгани, шу сабабли жаҳли чиқиб ушбу гапларни унга йўналтириб гапиргани, шунингдек, тегишли жойда кечирим сўраб тушунтириш берганини, бу ҳолатни айрим блогерлар уюштириб, орадан анча вақт ўтган бўлишига қарамай ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборганини маълум қилган.
Суд айбдор А.С.га нисбатан 2-гурух ногирони эканини ҳисобга олган ҳолда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари, яъни 6.800.000 сўм жарима белгилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоятликларни бир қанча қўпол сўзлар билан камситган 21 ёшли қиз Р.Н. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 286-моддаси тартибида ИИО ФМБ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилгани хабар қилинганди. Суд қарори билан унга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.
LiveБарчаси