Вилоятлараро магистралларнинг аҳоли яшайдиган қисмларини ёритиш таклиф этилди
Жамият
−
16 Май 2019
4572Фуқаро томонидан “Аҳоли яшайдиган жойларда автомобиль йўлларини ёритиш тўғрисида” петиция “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталига жойлаштирилди.
Мурожаат муаллифи Ўзбекистонда пиёдалар иштирокида кўплаб йўл транспорт ҳодисалари содир бўлаётганлиги сабабли республика аҳамиятидаги автомобиль йўлларининг аҳоли яшаш жойларидан ўтган қисмини ёритиш чораларини кўришни таклиф қилган.
Маълум қилинишича, республика аҳамиятидаги вилоятлараро автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги юқори бўлиб, бу пиёдаларга катта хавф туғдиради.
“Ушбу таклифимизда билдирилган долзарб масалани Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, масъул давлат идоралари, маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда ҳомийларни жалб этиш орқали ҳал этиш мақсадга мувофиқ”, дея якунланади мурожаат.
LiveБарчаси