Талабалар учун интернет трафиги сарфланмайдиган платформа ишлаб чиқиш таклиф қилинди

Жамият 1515
image

Талабаларнинг масофавий дарсларда фойдаланишлари учун интeрнeт тармоғида интернет трафиги сарфланмайдиган махсус платформани яратиш таклиф қилинди. Шу мазмундаги петиция “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида жойлаштирилди.

Мурожаат муаллифи ҳозирги пандемия шароитида олий таълим тизими масофавий тарзда амалга оширилаётганини эслатиб, интeрнeт тeзлиги пастлиги ҳамда интернет трафикларининг қимматлиги талабалар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчиларга моддий қийинчиликларни туғдираётганини таъкидлаган.

“Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабалар учун интeрнeт тармоғида трафик сарфланмайдиган махсус платформа ташкил этилиши керак. Махсус платформанинг яратилиши талабаларга қулайликларни яратиб, масофавий дарсларда узлуксиз иштирок этиш имкониятини берган бўлар эди”, дейди петиция муаллифи.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, талабаларнинг масофавий дарсларда фойдаланишлари учун интeрнeт тармоғида интернет трафиги сарфланмайдиган махсус платформани яратиш таклиф қилинган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 3.2
t
×