“Менинг фикрим” порталининг мобиль иловаси яратилади
Жамият
−
11 Февраль 2020
43752017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид
давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
2020 йилнинг 1 майига қадар “Менинг фикрим” веб портали фаолиятини янада такомиллаштириш кўзда тутилган.
Ушбу портал орқали электрон жамоавий мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги янги низомни тасдиқланади. Веб-порталнинг ҳисоботлар ва статистика модулини такомиллаштирилади.
Бундан ташқари, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида веб-порталнинг мобиль иловасини яратилади.
Шунингдек, веб-порталга келиб тушаётган мурожаатларни оммавий ахборот воситаларида депутатлар, мутахассислар, кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш учун кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этиш назарда тутилган.
LiveБарчаси