Ҳокимлар ҳар чоракда ТВ орқали ҳисобот бериши таклиф қилинди
Жамият
−
18 Февраль 2020
5741Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимларнинг ҳар чоракда теле ва радиоканаллар орқали ҳисобот бериш тартибини жорий қилиш таклиф қилинди. “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида шу мазмундаги петиция эълон қилинди.
“Вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимлари теле ва радиоканаллар орқали аҳолига ҳар чоракда ҳисобот тақдим этиб борса, бу орқали жамоатчилик назорати кучайтирилади, энг камида эфир вақтида мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилади”, дейди мурожаат муаллифи.
Таъкидланишича, шу орқали халқ билан самарали мулоқот ташкил этилади, уларга ислоҳотлар мазмуни тўғридан-тўғри раҳбарлар орқали етказилади, раҳбар ходимлар, ҳокимларнинг масъулияти ортади.
“Шу сабабли, вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларининг теле ва радиоканаллар орқали халққа ҳар чоракда тўғридан-тўғри ҳисобот тақдим этиб бориш амалиётини жорий этишни таклиф қиламан”, дейди петиция муаллифи.
Аввалроқ, мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишни бепул қилиш тўғрисидаги петиция жойлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси