Вилоят “замҳокими” Янгиер шаҳрига ҳоким бўлди
Жамият
−
28 Сентябрь 2022
7033Сирдарё вилоятининг Янгиер туманига Отабек Урал ўғли Носиров ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Отабек Носиров 2019 йилдан буён Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Отабек Носиров 1976 йилда туғилган, маълумоти олий. 1999 йилда Жиззах политехника институтини, 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
“Отабек Носиров вилоят ҳокими ўринбосари сифатида фаолият юритган даврида бир қатор ижобий ишлар амалга оширди.
Тўплаган иш тажрибаси орқали Янгиер шаҳрининг драйвер йўналишларини яхши билади, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича астойдил меҳнат қилади деган умиддамиз”, деди Ғофуржон Мирзаев янги ҳоким ҳақида фикр билдирдиб.
Эслатиб ўтамиз, Янгиер шаҳрининг собиқ ҳокими Илёр Хўжаев жорий йилнинг 8 июль куни бетоблиги сабаб вафот этганди.