Вилоят ҳокимларига янги ўринбосар ва маслаҳатчи лавозими жорий этилди

Жамият

image
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган хорижликларга 3 000 доллар тўланади north_east

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган хорижликларга 3 000 доллар тўланади

Тўрт вилоятда туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари лавозими жорий қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Қарор билан қуйидаги лавозимлар жорий этилди:

Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;

Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларида ҳокимнинг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими ўрнига тегишлича туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари.

Аввалроқ, қарорга мувофиқ, туристлар учун “Uzbekistan. Safe travel Guaranteed” санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими жорий этилиши ҳақида хабар берган эдик.

Бундан ташқари,”Андижон” халқаро аэропортига “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” номи берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

туризм

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг