Ўзбекистонда коронавирусга чалинган хорижликларга 3 000 доллар тўланади

Жамият

image
Андижон халқаро аэропортига янги ном берилди north_east

Андижон халқаро аэропортига янги ном берилди

Ўзбекистонга келиб, бу ерда коронавирусга чалинган хорижий фуқароларга 3 000 АҚШ доллари миқдорида компенсация тўланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Ҳужжатга мувофиқ “Uzbekistan. Safe travel guaranteed” (Ўзбекистон. Хавфсиз туризм кафолатланган) санитар-эпидемиологик тизими йўлга қўйилади. Бу хорижий сайёҳлар учун ўзига хос “хавфсзлик ёстиғи” вазифасини ўтайди.

Бу тизим доирасида Хавфсиз туризм жамғармаси ташкил этилади. Бу жамғарма бюджети Инқирозга қарши кураш жамғармасидан ажратиладиган 20 млрд сўм ва сертификатлашдан тушган тўловлар ҳисобига шакллантирилади.

Бундан ташқари, “Uzbekistan. Safe travel guaranteed” тизими доирасида сайёҳлар бориши мумкин бўлган жойлар рўйхати шакллантирилади. Саёҳат шу ҳудудлар доирасида амалга оширилади.

“Ўзбекистон ҳудудида ташкил этилган саёҳат давомида хорижий туристлар коронавирус инфекциясини юқтириб олган тақдирда, уларга 3000 доллари миқдорида компенсация тўлаб берилади”, дейилган “Ўзбекистон 24” телеканали эфирида.

Эслатиб ўтамиз, 15 июндан ўзбекистонликларга санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга ишлаш ва ўқиш учун хорижга кетишига рухсат берилди. Шунингдек, хорижликларнинг Ўзбекистонга келиши учун ҳам имкониятлар яратилди.


Мақола муаллифи

Теглар

туризм Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made