Халқаро авиақатновлар қисман тикланяпти. Келганларни карантинга олиш тартиби белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан айрим давлатлардан келган шахслар Ўзбекистонда 14 кун муддатга карантинга олинмаслиги белгиланди.

Хусусан:

санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар) — Япония, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси ва Исроил давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди;

коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар) — Европа Иттифоқи, Малайзия, Таиланд, Сингапур давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;

коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейлар — эвакуация рейслари) — қолган бошқа давлатлар, шу жумладан, БАА, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатларидан кириб келган шахслар 14 кун давомида КАРАНТИН назоратида САҚЛАНАДИ.

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган ва яхшиланаётган мамлакатларда авиарейс қатнови кунига қадар узлуксиз 14 кундан кам бўлган, шунингдек, оғир санитария-эпидемиологик вазият сақланиб қолаётган давлатлардан транзит орқали келаётган шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш учун АВИАБИЛЕТЛАР РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНМАЙДИ.

Эслатиб ўтамиз, 15 июндан ўзбекистонликларга санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга ишлаш ва ўқиш учун хорижга кетишига рухсат берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

452

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг