Андижон халқаро аэропортига янги ном берилди

Жамият

image

Андижон халқаро аэропортига “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” номи берилди. Аэропорт Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қайта номланди.

Маълумот учун, Андижон аэропорти 1954 йилда ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари самолётларини қабул қилиш учун қурилган. 

1992 йилда аэродром Ўзбекистоннинг юрисдикциясига ўтди ва фуқаролик мақсадларида фойдаланила бошланган. 2015 йилда унга халқаро аэропорт мақоми берилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро, Навоий, Урганч, Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд шаҳридаги аэропортларида “бешинчи ҳаво эркинлиги” ҳуқуқини қўллаган “Очиқ осмон” режими жорий этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон аэропорти

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар