Видео: Россияда ўзбекистонлик кассир аёл ваҳшийларча пичоқлаб, ўлдирилди
Олам
−
30 Апрель 2019
16568Кеча, 29 апрель куни Россиянинг Тула вилояти Узловая шаҳрида эркак “Пятерочка” супермаркети кассирига ҳужум қилиб, унга пичоқ билан 20 га яқин зарба бериб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.
Қайд этилишича, супермаркет қўриқчилари эркакни тўхтатишга уринмаган. Аёл олган жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Қурбон асли ўзбекистонлик Умида исмли аёл бўлган. Унинг уч нафар фарзанди ҳам бўлган.
“Полиция ходимлари қисқа вақт ичида гумонланувчининг шахсини аниқлашди. У маҳаллий аҳоли вакилларидан бири бўлиб, 1984 йилда туғилган. Узловая ва қўшни туманлардаги барча полиция нарядлари уни қўлга олиш учун сафарбар қилинди, эҳтимолий жиноятчи қаерда эканини аниқлашга қаратилган ишлар олиб борилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида икки участка инспектори қидирилаётган шахсга ўхшаш кишини пайқаган. Шундан кейин, ППХ ходимлари билан бирга ўтказилган ҳаракатлар чоғида у боғ уюшмаларидан бирида қўлга олинди”, деган Россия ИИВ вакили Ирина Волк.
Хабарларда таъкидланишича, қотил ўз қурбони билан таниш бўлган. Улар қўшни бўлиб яшаган. Эркак алкоголь маҳсулотларини кўп ичиши ҳамда мусиқани баланд овозда эшитиши сабабли улар ўртасида можаро ҳам келиб чиққан. Уч нафар фарзанди бўлган Умида С. Андрей К.дан бир неча бор шовқинни пасайтириш ҳақида сўраган, аммо у бу илтимосларга парво ҳам қилмаган. Шундан сўнг, ўзбекистонлик аёл бу шахсга полицияга ариза билан мурожаат қилиши ҳақида айтган.
Ҳалок бўлган Умида С.нинг ҳамкасблари у ҳақда илиқ фикрлар билдирган. Аёл доим атрофидагилари ва қўшниларига ёрдам беришини айтиб ўтишган.
Терговчлар мазкур ҳолат юзасидан қотиллик бўйича жиноий иш очган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь