Роналду захирага олинганидан жаҳли чиқди. Пирло қандай фикрда? (Видео)

Спорт 8435
image

Роналдунинг шартномасида уни алмаштириб бўлмаслиги ҳақидаги банд йўқ. Бу ҳақда “Ювентус” клуби бош мураббийи Андреа Пирло “Интер” билан ўйиндан сўнг маълум қилган.

“Ювентус” Италия Кубоги яримфинали доирасида “Интер” устидан 2:1 ҳисобида устун келди. Туринликлар мураббийи Пирло ўйинда дубл қайд этган Криштиану Роналдуни учрашувнинг 77-дақиқасида захирага олишга қарор қилди. Бундан португалиялик форварднинг жаҳли чиқди. Ўйиндан сўнг, Пирло ушбу воқеага муносабат билдирди.

 

“Бундай ўйинларда тўлиқ ўйнашни хоҳлайсиз ва жамоага ёрдам берасиз. Лекин Криштианунинг шартномасида уни аламаштириб бўлмаслиги ҳақидаги банд йўқ”, дейди Пирло.

Пирло Роналду асосий ўйинчи эканини, аммо энг яхши формада бўлиб қолиш учун дам олиш ҳам зарурлигини таъкидлаган. 

"У сўнгги пайтлардаги танқидларга муносиб жавоб берди.
Роналдуга дам олиши кераклигини айтдим, шанба куни бизда муҳим ўйин бор. 

У кетма-кет кўплаб ўйинларда ҳаракат қилди, шунинг учун озроқ дам олиш фойдали бўлади”, дея қўшимча қилган Пирло.

Маълумот ўрнида, Роналду 2018 йилнинг ёзги трансферлар ойнасида “Реал Мадрид”дан Италиянинг “Ювентус” клубига ўтган эди. Жорий мавсумда португалиялик ҳужумчи 22 та гол уришга муваффақ бўлди. Ушбу кўрсаткич яқинда 36 ёшга тўладиган футболчи учун ёмон натижа эмас.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 307
Рейтинг: 3
t
×