Венесуэлада зилзила содир бўлган штатга кириш чеклаб қўйилди

Олам

image

Бугун, 27 июнь куни зилзилалардан энг кўп жабр кўрган Венесуэланинг Ла-Гуайра штатига кириш чекланди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири Диосдадо Кабельо маълум қилди.

“Ла-Гуайра штатига кириш чекланган... Тегишли вазифаси бўлмаган шахсларнинг киришини олдини олиш мақсадида расмийлар йўналиш бўйича қарорлар қабул қилади”, дейди Кабельо.

Бир қатор мамлакатлар Венесуэлага қутқарувчилар ва гуманитар ёрдам жўнатди. АҚШ логистик кўмак кўрсатиш учун ҳарбий бўлинмаларини сафарбар қилди. Бразилия 36 нафар мутахассис ва дала шифохонаси бўлган ҳарбий-транспорт самолётини жўнатмоқда. Эквадор, Сальвадор, Мексика, Чили, Колумбия, Куба ва бошқа давлатлар ҳам ёрдам беришга тайёр эканликларини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 июнь куни кечқурун Венесуэлада иккита кучли ер силкиниши содир бўлганди. АҚШ Геология хизмати баҳолашига кўра, биринчисининг магнитудаси 7,2 ни, иккинчисиники эса 7,5 ни ташкил этган.

Венесуэла расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 920 нафарга етган. Кўплаб тураржой бинолари вайрон бўлган, инфратузилма ва шифохоналарга шикаст етган, мамлакатнинг бош аэропорти ёпилган. Кучли зилзилалардан кейин энг жиддий вайронагарчиликлар қидирув-қутқарув ишлари давом этаётган Ла-Гуайра штатига тўғри келди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг