Венесуэла ўзида коронавирусни 100 фоиз йўқ қиладиган препарат борлигини даъво қилди

Олам

image

Венесуэла олимлари коронавирус инфекциясига қарши курашадиган препарат ишлаб чиқди. Ушбу баёнот билан мамлакат Президенти Николас Мадуро чиқди.

"Тадқиқот олти ой давом этди ва натижалар соғлом молекулаларга токсик таъсир кўрсатмасдан COVID-19 вирусини 100 фоиз йўқ қилишни кўрсатмоқда", деди у Twitter’даги ўз саҳифасида.

Президентнинг сўзларига кўра, яқин кунларда мамлакат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) Венесуэла илмий тадқиқотлар институти томонидан олиб борилган ишлар натижаларини топширади. 

"ЖССТ томонидан тасдиқланганидан сўнг, биз ушбу молекулани оммавий ишлаб чиқариш бўйича халқаро иттифоқчиларни қидиришни бошлаймиз", дея қўшимча қилди у.

Мадуронинг версиясига кўра, "коронавирусни йўқ қиладиган дори" "гепатит С, одам папилломавируси ва Эболани даволаш учун ишлатиладиган DR10 молекуласи"га асосланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Венесуэла Николас Мадуро коронавирус

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг