“Вазият жиддий”. Яна бир мамлакат фуқароларига Россиядан чиқишни тавсия қилди
Олам
−
03 Октябрь 2022
24939Чехия Ташқи ишлар вазирлиги бугун, 3 октябрь куни Россияда бўлиб турган фуқароларини Украинадаги воқеалар муносабати билан хавфсизлик вазиятининг ёмонлашиши мумкинлиги сабабли мамлакатни тарк этишга чақирди. Тегишли ҳужжат вазирлик сайтида эълон қилинди.
“Чехия Ташқи ишлар вазирлиги ватандошларини мамлакатни [Россия Федерацияси] тарк этишга чақиради”, дейилади ҳужжатда.
Ҳужжатда Чехия ТИВ Россия Федерациясининг Украинага ҳарбий босқинининг давом этаётгани ва [Россияда] хавфсизлик вазиятининг, биринчи навбатда, Европа Иттифоқи ва НАТО давлатлари фуқаролари учун ёмонлашиши мумкинлиги таҳдиди муносабати билан республика аҳолисини Россия Федерацияси ҳудудига саёҳат қилишдан қатъий огоҳлантиради.
Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Россия билан Европа Иттифоқи ва НАТО давлатлари ўртасидаги муносабатлар кескинлашгани сабабли, Чехиянинг Москвадаги элчихонаси фаолиятида чекловлар бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.
Маълумот учун, аввалроқ Болгария ва Польша, Италия, АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ўз фуқароларига Россия Федерацияси ҳудудини зудлик билан тарк этиш ва мамлакатга саёҳат қилишдан бош тортиш имкониятлари ҳақида ўйлашни тавсия қилган эди.
LiveБарчаси