Вазифасини уддалай олмаган 100 дан ортиқ ҳоким ёрдамчиси ишдан олинади

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев 16 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Шароф Рашидов, Пастдарғом, Ангор туманлари, Андижон ва Термиз шаҳарларидаги 123 нафар ҳоким ёрдамчисининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ишлари қониқарсизлигини айтиб, уларни алмаштириш вазифасини қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Ўтган йили 16 та туман ва шаҳарда доимий иш ўринларини яратиш режаси 70 фоизга ҳам бажарилмаган. Президент бандлик идоралари иш сўраб келган одамларга осонгина нафақа тайинлашга ўтиб олганини танқид қилди.

Шунингдек, Президент республикадаги 319 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари аҳолини бизнесга жалб қилиш, бандликни ошириш, камбағалликни қисқартириш бўйича натижа кўрсата олмаганини қайд этган. Жумладан, Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов, Пастдарғом, Ангор туманлари, Андижон ва Термиз шаҳарларидаги 123 нафар ҳоким ёрдамчисининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ишлари қониқарсиз эканини айтган. Давлат раҳбари шундан келиб чиқиб, бу ҳоким ёрдамчиларини тўлиқ янгилаш ва тажрибали ҳоким ёрдамчиларини бириктириш топшириғини берди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким ёрдамчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made