Вашингтондаги тартибсизликлар ортидан АҚШ Соғлиқни сақлаш вазири истеъфога чиқди

Олам 1558
image

АҚШ Соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш вазири Алекс Азар истеъфога чиқди. Бунга 6 январь куни Вашингтонда бўлган тартибсизликлар сабаб қилиб кўрсатилган. 

Қайд этилишича, Азар ушбу тартибсизликларни АҚШнинг "демократик тизимига қарши ҳужум"га айланганини таъкидлаган. 

6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари АҚШ Конгресси биносига бостириб кириб, парламент сўнгги сайловлар натижаларини тасдиқлаши керак бўлган мажлисни тўхтатган. Ҳодиса натижасида беш киши ҳалок бўлган. 

Вашингтондаги тартибсизликлар ортидан Вакиллар Палатаси Суд-ҳуқуқ қўмитаси раҳбари Жерри Надлер Трампга соддалаштирилган тартибда импичмент эълон қилишни таклиф қилган.

АҚШ Сенати сайланган Президент Жо Байденнинг 20 январь куни ўтказиладиган инаугурациясидан бир соат ўтгач, Трампга қарши импичмент айбловларини кўриб чиқишни бошлаши мумкин. 

Трамп вакиллар палатаси икки марта импичмент эълон қилган АҚШ тарихидаги биринчи Президент бўлди. Амалдаги Президентга 2019 йил декабрида биринчи марта импичмент эълон қилинганди. Ўшанда конгрессменлар Трампни ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва конгресс ўтказган терговга тўсқинлик қилишда айблашган. Бироқ Сенат Трампни оқлаганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 42
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×