Вашингтондаги авиаҳалокат қурбонларидан 40 нафарининг жасади топилди

Олам

image

Америкалик қутқарувчилар Вашингтондаги Рональд Рейган аэропорти яқинида American Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт ва ҳарбий Black Hawk вертолёти тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлган 40 кишининг жасадини топди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларига таяниб, CBS телеканали хабар берди.

Телеканал манбасига кўра, баъзи жасадлар Потомак дарёси қирғоқларига чиқиб қолган, бошқалари эса сув остидан топилган. Қутқарувчилар ҳозиргача хавфсиз олиб чиқиш мумкин бўлган барча қурбонларнинг жасадлари топилган, деб ҳисобламоқда.

Бироқ телеканал манбасининг маълум қилишича, баъзи қурбонларнинг жасадлари самолётнинг дарёга чўкиб кетган дум қисмида бўлиши мумкин, аммо у жойга қутқарувчиларнинг етиб бориш ҳали имконсиз.

Эслатиб ўтамиз, American Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт жорий йил 29 январь куни Канзас штатининг Уичито шаҳридан Вашингтонга учаётганда ҳарбий Black Hawk вертолёти билан тўқнашганди. Самолёт бортида 60 нафар йўловчи, жумладан, мураббийлар ва АҚШ чемпионатидан қайтаётган фигурали учиш спорти атлетлари, шунингдек, тўрт кишидан иборат экипаж бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида 1994 йилги фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионлари Вадим Наумов ва Евгения Шишкова, шунингдек, СССР чемпионатининг бронза совриндори Инна Волянская ҳам бўлган.

Ҳарбий вертолёт уч нафар ҳарбий хизматчи билан машғулот парвозини амалга ошираётган бўлган. АҚШ Президенти Дональд Трампнинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида самолёт ва вертолёт бортидаги барча одам ҳаётдан кўз юмган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев юз берган фожиали авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Дональд Трампга таъзия мактуби йўллади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ авиаҳалокат Вашингтон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг