Курс UZS

USD

12 970.19

-11.06

EUR

13 572.01

-25.85

RUB

142.20

0.03

Вашингтонда йўловчи самолёти вертолёт билан тўқнашиб, қулаб тушди (видео)

Олам

image

АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида Bombardier CRJ700 йўловчи самолёти қўниш вақтида Sikorsky H-60 (Black Hawk) ҳарбий вертолёти билан тўқнашиб, Потомак дарёсига қулаб тушди. Бу ҳақда CNN хабар берди.  

Маҳаллий нашрларнинг American Airlines авиакомпаниясидаги манбаларига таяниб хабар қилишича, қулаб тушган самолёт бортида 60 нафар йўловчи бўлган. Кейинчалик компания экипаж таркибида ҳам тўрт киши бўлганини маълум қилган. Йўловчилар ва экипаж аъзоларининг тақдири ҳозирча номаълум. Ҳодиса жойида қидирув-қутқарув операцияси олиб борилмоқда, уларда қайиқлар ва сувости қутқарувчилари иштирок этмоқда. Потомак – кенглиги бир неча юз метр ва чуқурлиги бир неча метр бўлган йирик дарё.

АҚШ Федерал фуқаро авиацияси бошқармасига кўра, Bombardier CRJ700 йўловчи самолёти Канзас штатидаги Уичито шаҳридан Вашингтонга мунтазам рейсни амалга ошираётган бўлган. Кузатув камерасидан олинган видеода  паст парвоз қилаётган самолётнинг Рональд Рейган номидаги аэропортга қўнишга уринаётгани, бошқа ҳаво кемаси билан тўқнашуви ва шундан сўнг портлаш юз бергани акс этган.

Расмий хабарга кўра, иккинчи ҳаво кемаси ҳарбий Sikorsky H-60 вертолёти бўлган. “Reuters” вертолёт бортида уч нафар ҳарбий бўлганини хабар қилмоқда. Уларнинг тақдири ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Рональд Рейган номидаги аэропорт Оқ уй ва Капитолийдан тахминан тўрт километр жанубда жойлашган. АҚШ Президенти Дональд Трамп қисқа баёнот билан чиқиб, ҳалокат ва қутқарув операцияси ҳақида барча маълумотларни олаётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореянинг Кимхэ шаҳридан Гонконг шаҳрига учаётган Air Busan самолёти парвоздан бир неча дақиқа олдин ёниб кетган эди. Самолёт бортида йўловчилар ва экипаж аъзолари билан бирга 176 киши бўлган. Ёнғиннинг дастлабки дақиқаларида одамларнинг ҳаммаси шишириладиган трап ёрдамида эвакуация қилинган. Енгил жароҳатлар олган етти кишидан ташқари жиддий қурбонлар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

вертолёт Вашингтон йўловчи самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг