Вашингтон БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибини ўзгартира оладими?

Олам

image

АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш бўйича дунёнинг барча давлатлари билан маслаҳатлашувлар олиб бормоқда, бироқ у “бешлик”нинг  доимий аъзолари таркибини ўзгартира олмайди. Бу ҳақда бугун, 1 март куни АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд Конгресс Вакиллар палатасининг маблағлар бўйича қўмитасидаги чиқишида айтган.

Қайд этилишича, қўмитада дипломатдан Ҳиндистон ва Японияни Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари қаторида кўриш имконияти ҳақида сўралган. У эса АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибини ўзгартира олмаслигини айтган. 

“Биз ўтган йилнинг сентябрь ойида Хавфсизлик Кенгаши ислоҳоти ва БМТни кенгроқ ислоҳ қилиш бўйича муҳокамаларни бошладик. Биз Хавфсизлик Кенгашининг янада кенг қамровли ва ваколатли бўлишига қаратилган ислоҳотни қўллаб-қувватлаймиз. Бироқ беш доимий аъзо БМТ Низомида мустаҳкамланган, мен уни ўзгартира олмайман”, деган Линда Томас-Гринфилд.

Бироқ АҚШ дипломати БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибини ўзгартиришнинг бошқа йўлини маълум қилган. Унга кўра,  БМТ Хавфсизлик Кенгаши янги доимий аъзолар ва сайланган аъзоларни қўшиш орқали ўзгартирилиши мумкин.

Маълумот учун, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзолари саналади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вашингтон БМТ Хавфсизлик Кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг