Валютафуруш Бош прокуратура ходимини газ билан жароҳатлади
Жамият
−
06 декабр 2019 9084 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М. (1981 й.т.) қонунга хилоф равишда жами 4200 АҚШ долларини 40,2 млн сўмга сотган вақтида ушланган.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Х.М. департамент ходими М.А.нинг қўз соҳасига газ баллонча билан газ сепиб, унга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойида яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 5 декабрь куни Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август