Валютафуруш Бош прокуратура ходимини газ билан жароҳатлади
Жамият
−
06 Декабрь 2019
6549Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М. (1981 й.т.) қонунга хилоф равишда жами 4200 АҚШ долларини 40,2 млн сўмга сотган вақтида ушланган.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Х.М. департамент ходими М.А.нинг қўз соҳасига газ баллонча билан газ сепиб, унга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойида яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 5 декабрь куни Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023