Марказий банк валюта операциялари бўйича чекловларни бекор қилди
Жамият
−
16 Сентябрь 2023
6337Марказий банк валюта операцияларига киритилган чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 16 сентябрь куни Марказий банк биносида валюта амалиётларини ўтказишда шаффофликни таъминлаш ҳамда қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур операциялар устидан мониторингни такомиллаштириш борасидаги Марказий банк қарори юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Унда Марказий банк 18 сентябрдан бошлаб хўжалик юритувчи субъектлар валюта операцияларини фақат асосий ҳисобварағи очилган банкда амалга ошириши ҳамда тижорат банклари учун валюта операцияларига қўйиладиган бошқа талаблар муҳокама қилинган.
Мазкур анжуманда Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов иштирок этиб, юқоридаги қарор юзасидан тушунтириш берган. Унга кўра, жамоатчилик томонидан танқид қилинган, қабул қилинмаган ҳар қандай қарор бекор қилинади. Жумладан, Марказий банк Банк назорати қўмитасининг валюта чекловига оид юқоридаги қарорини ҳам бекор қилгани маълум қилинди.
“Банкларга шу мазмунда хат юборилган. Тўғри йўлдан адаштирмасин, бозордан қўймасин. Ортга қайтгулик қилмасин. Марказий банк юридик шахсларнинг валюта сотиб олишига доир чекловлар бекор қилингани тўғрисида тижорат банкларига кўрсатма хати юборган. Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди”, дейди Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов.
LiveБарчаси