Вакцина пайдо бўлмаган тақдирда нима қилиш зарурлиги айтилди
Саломатлик
−
04 Май 2020
8587Гарвард олимларининг таъкидлашича, агар вакцина пайдо бўлмаса, одамлар 2022 йилгача бир-бирларидан 1,5-2 метр масофада ижтимоий масофани сақлаб юришлари зарур бўлади. Бу масалада олиб борилган тадқиқот хулосаси “Science” журналида нашр этилди.
“Интенсив терапия имкониятлари сезиларли даражада ошмаса ёки вакцина пайдо бўлмаса, одамлар 2022 йилгача масофа сақлаб юришларига тўғри келади”, дея хулоса қилган мутахассислар.
Тадқиқот компьютер симуляцияси ёрдамида олиб борилди, унда мутахассислар турли вазиятларда коронавирус тарқалишини кузатиб борди.
Олимларнинг фикрига кўра, “оддий гриппга ўхшаб” касалликнинг янги авж олган даврида зудлик билан ижтимоий масофа сақлаш режимига ўтиш лозим.
Шунингдек, олимлар пандемиянинг янада тарқалишига боғлиқ бўлган асосий омил сифатида коронавируснинг янги тўлқинлари пайдо бўлиши ва унинг йил вақтига боғлиқлигини кўрсатишди.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023