Вакцина олмаган ўзбекистонликлар Россияга киритилмайдими?
Жамият
−
23 Август 2021
7549Жорий йилнинг 1 сентябридан МДҲ мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш тартиби ўзгариши ҳақида хабар берган эдик. Ўзгариш шундан иборатки, энди ўзбекистонликлар “COVID-19 сиз саёҳат қиламан” (Путешествую без COVID-19) иловаси орқали тақдим этилган “яшил” статус QR-кодини кўрсатишлари шарт бўлади.
Янги тартиб вакцина олмаган Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерациясига киритилмайдими, деган савол туғилишига сабаб бўлди. ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убaйдуллаева ушбу саволга жавоб берди.
Унинг сўзларига кўра, агар фуқаро ҳозиргача вакцина олиб улгурмаган бўлса, у айни пайтда Россия Федерациясининг Ўзбекистон фуқароларига қўйилган талаблари асосида ушбу давлатга киритилади. Яъни бугунги кунда мазкур мамлакатга кирувчи Ўзбекистон фуқаролари “COVID-19”га қарши тўлиқ эмланган ёки касалланиб, антитаначалар ҳосил қилган бўлса, ПЗР-тест топшириши шарт бўлмайди ва улар жорий йил 11 июнда Россияда ўрнатилган тартибга кўра, вакцина олганлик сертификати ёки касалланиб чиққандан кейинги маълумотнома билан ушбу давлатга кира оладилар.
Вакцина олмаган ёки касалланиб, антитаначалар ҳосил қилмаган фуқаролар эса 5 кун давомида 2 марта ПЗР-тест натижаси манфий чиққан тақдирдагина Россия Федерациясига киритилади.
Бундан ташқари, Россия Федерациясида ўрнатилган тартибга кўра, жорий йил 1 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари “Путешествую без COVID-19” номли мобил дастурдан рўйхатдан ўтишлари ва ушбу мамлакатга киришдан 3 кундан кўп бўлмаган муддатда топширилган ПЗР-тест натижаси олдиндан киритилиши ва ушбу мобил дастур орқали бу ҳолат таҳлилидан сўнг, мазкур давлатга киришга рухсат этилиши ёки йўқлиги белгиланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь