“Вагнер” Қрим кўпригини портлатиб юбориши мумкин – ОАВ
Олам
−
03 Июль 2023
21285Россия “Вагнер” жангчилари қиймати қарийб 4 миллиард долларлик Қрим кўпригига ҳужум уюштиришни режалаштираётганидан хавотирда. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.
Айтилишича, ҳозирда Қрим ярим оролига саёҳат қилаётган сайёҳлар етти соатгача навбатда туришга мажбур бўлмоқда, чунки хавфсизлик ходимлари ҳар бир машинадан портловчи моддаларни қидирмоқда.
Дам олиш кунларида кўприк атрофида интенсив текширувлар ҳам ўтказилган. Билдирилишича, Москва норози “Вагнер” исёнчилари ёлланма қўшинлар амалда тарқатиб юборилганидан кейин ҳужумни режалаштириши мумкинлигидан қўрқиб, шай ҳолатга келмоқда.
Манбага кўра, ҳозирда “Вагнер” жангчилари ўзларининг ғазабидан ҳужум уюштириши, Путин ўтган ой қуролли қўзғолонни тўхтатиш эвазига хусусий армия раҳбари Евгений Пригожин билан келишувни бузиши мумкинлигидан хавотир бор.
Бундан ташқари, InformNapalm халқаро разведка ҳамжамияти ҳам Қримдаги эҳтимолий саботаж ҳақида огоҳлантирган. Шунинг учун Россия кучлари текширувлар кучайтириб, ҳатто болаларни ва машиналарнинг энг ички қисмларини ҳам текширишни бошлаган.
“Вагнер”нинг кўплаб жангчилари ўзларига берилган танловдан ва хусусий ёлланма гуруҳнинг йўқ қилинганидан норози экани айтилади”, дейилади мақолада.
Айтиш жоизки, Қрим нафақат “Вагнер”, балки Украина учун ҳам потенциал нишонга айланган. Ярим орол ҳозирда Киевга Буюк Британия томонидан тақдим этилган "Storm Shadow" ракеталари етиб бора оладиган масофада жойлашган, бироқ сайёҳлар дам олиш учун у ерга боришдан тийилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Қрим Украинага қайтмагунча уруш тугамаслигини айтганди.