“Вагнер” Африкадаги жангчилар сонини кўпайтиришга тайёр

Олам

image

“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин Африка мамлакатларида ўз жангчилари сонини кўпайтиришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Камеруннинг “Afrique Media TV” телеканалига маълум қилди.

Пригожиннинг сўзларига кўра, “Вагнер” Африкадаги жангчилар сонини камайтириш ниятида эмас, аксинча, уларни кўпайтиришга тайёр. Унинг таъкидлашича, ротация доирасида “Вагнер”нинг янги жангчилари Марказий Африка Республикасига жўнатилган.

Айтиш жоизки, баъзи ОАВда Вагнер раҳбари шу ҳафта Россия-Африка саммити бўлиб ўтаётган Санкт-Петербургда Африка расмийлари билан учрашгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 24 июнь куни Пригожин Россия ҳукуматига қарши “Вагнер” қўзғолонидан кейин Беларусга борган. У охирги марта 17 июлда Беларусдаги “Вагнер” жангчилари лагерида кўриниш берган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ижтимоий тармоқларнинг Россия сегментида Евгений Пригожиннинг овози билан хабар тарқалган ва унда Нигердаги давлат тўнтариши  иштирокчилари олқишланиб, исённи ғалаба деб атаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Африка Вагнер Пригожин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг