Вадим Абрамов Эктор Купернинг ўрнини эгаллади

Спорт

image

Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини бошқариб келаётгган Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланади.

ЎФА мураббийлар кенгаши Ўзбекистондаги таниқли мутахассислардан бири саналадиган Вадим Карленович номзодини маъқуллади. Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу мутахассис бошчилигида Қатар яшил майдонларида ўтган Осиё кубоги-2011да қитъа биринчиликларидаги ўзининг энг яхши натижасини қайд этган. Шунингдек, миллий терма жамоанинг ўша ёрқин ўйинлари мухлисларнинг ҳали ҳам ёдида.

Вадим Абрамовга мураббийлар штабида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида узоқ йиллар муваффақиятли ўйин кўрсатган ва эндиликда мураббийлик соҳасида ҳам қисқа вақт ичида тез ўсишга эришиб, мухлислар ишончини қозонишга улгурган Тимур Кападзе ёрдам беради. Шунингдек, ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган австралиялик тажрибали мутахассис Мирко Йеличич футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланади.

Дарвозабонлар билан эса Денис Иванков ишлашда давом этади.

Маълумот учун, Вадим Абрамов 1962 йил 5 августда Озарбайжоннинг Боку шаҳрида туғилган. У футболда илк қадамларини 1970 йилда Бокудаги "Нефтчи-2" клубида Эдуард Григорьевич Оганесов бошчилигида бошлади. Ёшлигида у Озарбайжон ССР ёшлар жамоасида ўйнаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

футбол Вадим Абрамов

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг