“Ваҳшийликларини кечириб бўлмайди”. “Толибон” одам ўғирлаётгани айтилди

Олам

image

“Толибон” ҳаракати вакиллари Афғонистон шимолидаги Баглан вилоятининг Андараб туманида ёқилғи ва озиқ-овқат етказиб беришни беркитиб қўймоқда, шунингдек, маҳаллий аҳолини, жумладан болалар ва қарияларни ўғирлаб кетмоқда. Бу ҳақда Афғонистоннинг ҳукуматдан четлаштирилган вице-президенти Амруллоҳ Солиҳ маълум қилган. 

“Толибон” Андараб водийсига озиқ-овқат ва ёқилғи киритилишига рухсат бермайди. Гуманитар вазият оғир. Минглаб аёллар ва болалар тоғларга қочишга мажбур бўлди. Сўнгги икки кун ичида толиблар болалар ва қарияларни ўғирлаб кетишди. Улар кўчириш ёки уйларда тинтув ўтказиш учун қалқон сифатида ишлатилган”, деб ёзган сиёсатчи. 

Бунгача, Солиҳ “Толибон” ҳокимиятини тан олмаслигини айтган ва ўзини давлат раҳбари вазифасини бажарувчи деб эълон қилган. 

Шунингдек, Афғонистоннинг собиқ Президенти Ашраф Ғани даврида Ички ишлар вазири бўлган Муҳаммад Масъуд Андараби ўзининг микроблогида “Толибон”нинг тинч аҳолига қилган ваҳшийликларини кечириб бўлмаслигини ёзган. 

Бундан ташқари, у “Толибон”дан қочаётган аёллар ва болаларнинг фотосуратларини ретвит қилиб, халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларини толибларнинг Андарабдаги ҳаракатларини текширишга чақирган.

20 йил деганда Афғонистонни тарк этаётган АҚШ

2001 йили Нью-Йоркда теракт (террорчилик ҳаракати) амалга оширилди. Шундан сўнг, АҚШ ва у аъзо бўлган НАТО кучлари Афғонистонга қўшин киритди. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган 20 йиллик афғон уруши бошланди. Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби АҚШ Президентлари ушбу урушни якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланди. Бу жараён жорий йилнинг 31 август куни якунланади. 

Афғонистондаги давлат тўнтариши

Афғонистонни бир йирик куч тарк этиши ортидан бошқа бир куч — “Толибон” мамлакат ҳудудларини эгаллай бошлади. Қайд этиш керакки, АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши охирига етмай туриб, “Толибон” мамлакат пойтахтини эгаллади. 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

517

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг