Вьетнам ўз вакцинасини кўнгиллиларда синовдан ўтказмоқда

Олам

image

Бугун, 17 декабрдан бошлаб Вьетнам коронавирусга қарши ўз вакцинасини кўнгиллиларда синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда VNA хабар берган. 

Таъкидланишича, мамлакат пойтахти Ханойдаги ҳарбий тиббиёт университетида фуқаролар коронавирусга қарши эмланмоқда.

Кўнгиллилар эмланаётган Nanocovax вакцинаси Вьетнамнинг Nanogen фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. 

Қайд этилишича, жорий йилда Вьетнамда учта компания ўзининг вакцинасини ишлаб чиққан. Уларнинг барчаси ҳайвонларда синовдан ўтказилган. 

Маълумот учун, Вьетнамда пандемия бошланганидан бери 1 минг 405 та коронавирус инфекцияси ҳолати аниқланган. Улардан 1 минг 252 нафари соғайган, 35 нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг